Рус банкларининг эгалари тўғрисидаги маълумотлар ўчириб қўйилди
Кеча Россия Марказий банкининг янги директивасига кўра, Россия банклари ва нобанк молия-кредит муассасаларига бенефицарлар, акциядорлар, улар ичидаги таркибий ўзгаришлар ва умуман ҳар қандай муҳим фактларни очиқламасликка рухсат бергани ҳақида ёзган эдик.
Бугун Россия Марказий банки сайтидан банкларнинг охирги бенефициарлари - эгалари ҳақидаги маълумотлар ўчириб қўйилди.
Бу билан рус банклари билан битим ва транзакцияларга киришаётган ҳар қандай банк, хусусан ўзбек банклари ҳам ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда рикошет санкцияларга рўпара келиши хавфи янада ошди.