19K32Telegramda ochish
Ташқи савдодаги олтин ой Февраль ташқи савдо учун чинакамига олтин ойга айланган. Қарийб 1,8 млрд.долларлик олтин экспорт қилинган ой якуни бўйича жами экспортимиз 4,1 млрд.долларга, импортимиз эса 4,6 млрд.долларга етган. Украина асосий савдо ҳамкорларимиз ТОП-10 талигида ўз ўрнини сақлаб қолган. Ўтган йилнинг тегишли даврига солиштирганда Қозоғистонга экспортимиз бироз камайган (январь ойи воқеалари таъсири бўлса керак). Туркия билан ташқи савдо айланмамиз мусбатдан росмана манфий сальдолик кўрсаткичга айланди. Ҳа турк лираси қадрсизланиши экспортимизни камайишига олиб келмади, лекин импортимиз шиддат билан ортди. Назаримда, Россия билан ҳам бир муддат ўтиб шундай ҳодисага гувоҳ бўламиз. Афғонистонга экспорт деярли ўтган йил кўрсаткичларига чиқиб олди. Толиблар билан ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилаётгани бўйича ҳалигача расмий ахборот мавжуд эмас. Асосий экспорт моддалари - мева-сабзавот, тўқимачилик, рангли металлар экспорти барқарор ўсишда давом этмоқда. Газ экспорти ўтган йил тегишли даври кўрсаткичларида давом этган бўлса, автомобиллар экспорти 2,5 баробарга қисқариб кетган. Импорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, нефть ва нефть маҳсулотлари импорти юқори суръатда ўсишда давом этмоқда. Автомобиллар импорти ўтган йил тегишли даврига нисбатан 7,1 баробарга кўпайган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin