Ташқи савдо жадал ўсишни намоён этмоқда
2022 йилни дастлабки ойида экспорт 1,4 млрд.долларни, импорт 2,1 млрд.долларни ташкил этган.
Экспорт ҳам, импорт ҳам нафақат 2021 йил, балки пандемиядан аввалги 2020 йил кўрсаткичларидан анча юқорилаган. Бошқача айтганда, агар янги рисклар, масалан, Россиянинг агрессив ҳаракатлари юз бермаса, ташқи савдо йўналиши пандемия салбий таъсирлари оқибатларидан чиқиб олди, деб ҳисоблаш мумкин.
Хурсанд қиладигани Украина билан савдо ҳажми жадал ўсмоқда (экспорт ҳам, импорт ҳам). Яна Туркия, Эрон, Бразилия билан савдо ҳажми юқори суръатларда ошмоқда. Аввал ТОП-10да бўлган қўшниларимиз Туркманистон ва Афғонистон билан савдо ҳажми қисқаришни бошлаган. Ҳатто учинчи савдо ҳамкоримиз Қозоғистон билан ҳам. Умуман олганда, янги давр бошлангандан буён биринчи марта бевосита қўшниларимиз билан жами савдо ҳажмида пасайиш кузатилган.
Экспорт таркибида газ экспорти ўсишда давом этмоқда. Лекин электр энергияси экспорти деярли тўхтаб қолган. Автомобиллар экспорти икки баробарга камайган. Олтиндан кейинги экспорт моддалари - тўқимачилик маҳсулотлари ва рангли металлар экспорти ўсишда давом этмоқда.
Импорт мундарижасида озиқ-овқатлар, машина ва ускуналарнинг ўсиш суръати баландлигича қолмоқда.