Ваъдалар ва муддатлар бўйича битта селектор ўтказиш фойда бермайди
Берилаётган, овоза қилинаётган ваъдалар шунчалар кўпайганки, амалга ошмаётганларини ҳеч ким санамай ҳам қўйди. Кўпи ваъда берганларниям, ваъдани эшитганларниям эсидан чиқип кетаяпти. Боз устига эслатсанг, оғриниб ҳам қўйишади.
Жуда кўп ваъдалар бажариб бўлмайдиган тоифада, бошқача айтганда, берилаётган вақтдаёқ қип-қизил ёлғонлигини сезиш мумкин бўлган ваъдалар.
Қарорлар, Фармонлар, Дастурларлардаги вазифалар, муддатларни айтмаса ҳам бўлмайди.
Ижрочи Ўзбек чиновниклари селектордан селекторгача ишлаш режимига ўтиб олди. Битта селекторда ишдан олинса, кейинги селекторга бошқа мансабда кириб кетаверади Бу жудаям комфорт режим.
Жиддий айтганда, охирги йиллардаги ҳужжатларни кўтариб, унда қўйилган вазифаларни ижро учун белгиланган муддатлар қирқимида чуқур ўрганадиган вақт келди.