Сўкинишлар ва ҳақоратлар ҳақида
Ҳокимларнинг сўкиниш ва ҳақоратлари яқин орада тўхтайдими? Йўқ тўхтамайди. Нега?
Биринчидан, тескари селекциянинг ҳосиласи бўлган ҳозирги ҳокимларнинг бор даражаси шу. Улар бошқача бўлолмайди. Подачидан сўрашибди: ҳоким бўлиб қолсанг, нима қиласан? Подачи айтипти: от миниб қўй боқаман.
Иккинчидан, сўкиниш ва ҳақоратларни эшитишга ва ҳазм қилишга тайёрлар ҳали бери кўпчиликни ташкил этади. Муаммо қулдордагина эмас, муаммо қулларда ҳам.
Учинчидан, сўкиш ва ҳақоратлар самарали бошқарув воситаси бўлиб қолмоқда. Яъни сўкиш ва ҳақоратлар қонунга амал қилиш орқали бошқарувдан кўра нисбий афзалликда. Акси бўлиши учун бирон прецедент юз бермади ва яқин орада рўй бермайди ҳам.
@the_bakiroo