Uzbekistan GTL тўлиқ режимда ишлашни бошладими?
Уч ой аввал бўлиб ўтган очилиш маросимида завод 2022 йил 1 мартдан бошлаб тўлиқ режимда ишлашни бошлаши айтилган эди.
307 минг тонна авиакеросин ишлаб чиқариш қувватига эга дейилган заводнинг ишга тушиши Ўзбекистон ҳаво йўллари аждарҳо тарифларини пасайтиришга туртки бўлади, деган умидлар бор эди.
"Энди сифатли авиакеросинимиз бор. Биз Навоийда авиахаб ташкил этамиз. Бошқа давлатлар учун авиахизматлар кўрсатишимиз мумкин" - деган эди давлат раҳбари очилиш маросимида.
Бундан уч йил аввал ўша вақтдаги Ўзбекнефтегаз раиси Ашрафхонов GTL заводининг ишга тушиши бензиннинг арзонлашувига олиб келишини таъкидлаганди. Давлат раҳбари ҳам "Бу ерда ёқилғи ишлаб чиқариб, бензин таннархини туширсак, одамларимиз шуни сезади" - деган фикрларни айтган эди.
Лекин қарийб 3,5 млрд.долларлик заводнинг авиакеросин (Ўзбекистон ҳаво йўллари), дизель, бензин нархларига таъсири ҳозирча сезилгани йўқ. Балки ҳали завод ишга тушмагандир.
P.S. Қурувчилардан бири ёзаяпти: Shu zavod qurulishida ishlayman.Hali beri ishga tushadigan vaziyatda emas.(menimcha to'liq quvvatda ishlashiga hali 5-6 oy bor)