4 млрд.долларлик GTL заводи бор Ўзбекистон дизель ва керосин импортини каррасига оширмоқда
Янги Ўзбекистон тарихидаги ҳозирча энг қиммат ёлғонлардан бири шундай ёзилган:
“GTL заводи туфайли Ўзбекистон авиакеросин ва дизел ёқилғиси импортидан воз кечади”.
Нархи 4 млрд.долларгача шиширилган завод ишга тушгач, дизель ва керосин ишлаб чиқариш ортиш ўрнига, фақат камаймоқда. Ваъда қилинган йиллик қувват - 724 минг тонна дизель, 307 минг тонна керосин қани, деб биров сўрагани, тафтиш қилгани йўқ. Ким кимдан сўрайди, ким кимни тафтиш қилади? Энергоустоз энергошогирдлариними ё энергошогирдлар энергоустозлариними?
Қайтанга Ўзбекистоннинг дизель ва керосин бўйича импортга қарамлиги йилдан-йилга кучаймоқда. Балки бу аввалдан режалаштирилган ҳам 4 млрд.ни ўзлаштириш, ҳам энергетик диверсия, ҳам шимолга қарам қилиш махсус операцияси бўлгандир?
Хуллас, 2025 йилнинг дастлабки 4 ойида дизель импорти 2,5 карра, керосин импорти 4,2 карра ошган. Дизель тоннаси ўртача 739 доллардан, керосин 892 доллардан импорт бўлаяпти.
- https://telegra.ph/file/552ee2b9b007421d3a893.jpgtelegra.ph
- https://daryo.uz/k/2018/12/16/o%25ca%25bbzbekiston-aviakerosin-va-dizel-yoqilg%25ca%25bbisi-eksportini-yo%25ca%25bblga-qo%25ca%25bbyishi-mumkindaryo.uz
- https://yuz.uz/ru/news/sokratitsya-import-aviakerosina-i-dizelnogo-topliva-v-uzbekistanyuz.uz
- https://customs.uz/oz/customs.uz