12K30Telegramda ochish
Доллар/рубль 74га етди. Бу августдан бери энг максимум Рубль курси пасайишда давом этмоқда. Янги ҳафтанинг биринчи иш кунида рубль қийматининг пасайиши янада тезлашган. Сабаблар ҳам йиғилиб қолган. Ўтган ҳафта давомида нефть нархининг пасайиши рублда тўлиқ акс этмаганди. Энди бунга геосиёсий рисклар ҳам қўшилмоқда. Ғарб истеблишменти Россиянинг Украинага агрессиясидан жиддий хавотирда. Путин Россияси агрессияга мойиллигини рад ҳам этаётгани йўқ. Ғарб матбуоти ва разведка маълумотлари Украинага ҳужум январь ойида юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Путин армиясининг асосий йўналиши Украинани Қора ва Азов денгизидан узиб қўйиш ва материк орқали Днестрбўйигача чиқиш, уни Донбасс ва Қрим билан қуруқлик орқали боғлаш ҳисобланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin