Қураверамиз, бузаверамиз!
2022 йилда Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш учун бюджетдан 500 миллиард.сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Солиштириш учун 2021 йилда бу йўналишдаги харажатлар учун 273 миллиард сўм ажратилган. 2020 йилда 216 миллиард сўм "снос"дан кўрилган зарарларни қоплашга йўналтирилган.
Кўриб турипсизки, 2022 йилда "снос" операциялари кўлами ортса ортадики, асло камаймайди.
Шу маънода 2 йил аввал қурилган Республика суд экспертиза марказининг янги биноси "снос"га тушганидан асло ажабланиш керак эмас.
Таъмирлашга 20 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлаб кейин бузиб юборилган Наврўз қабуллар уйи эсингиздами?
Ахир қуриш ҳокимларнинг чўнтагидан кетмагандан кейин, бузиш ҳокимларнинг чўнтагидан кетармиди?
"Снос"ни қоплаш сопи халқнинг ўзининг чўнтагидан чиқарилган бўлса, Алининг мулки "снос"и учун тўловларни оқибатда Вали ва Султонлар биргалашиб тўлаётган бўлса.
Нима қилиш керак?
"Снос"ларнинг бор юкини бюджетга юклайвериш тўғрими?
Ноқонуний қуриш ва ноқонуний бузишлар бўйича "снос" харажатларини айбдор мансабдорлар, айниқса ҳокимларнинг бўйнига юклаш вақти етмадимикан?