Афғонистон банк тизими таназзул ёқасида
UNDP Афғонистон банк тизими ҳолати бўйича ҳисоботини эълон қилган.
Унга кўра банк ҳисобварақларидан пул ечиш чекланганига қарамай, йил охиригача яна 40% депозитлар банклардан чиқиб кетади. 4 млрд.доллар эквивалентидаги пул массасининг фақат 500 минг доллари реал банк айланмасида иштирок этмоқда. Тўлов тизими тўлиқ издан чиққан. Янги кредитлар ажратилаётгани йўқ. 57% кредитлар муаммоли.
2020 йилда Афғонистон 7 миллиард долларлик импортни амалга оширган. Импорт бўйича тўловлар фақат хорижий ва халқаро донорларнинг ёрдами эвазига рўй берган.
Мамлакатни толиблар босиб олгандан буён халқаро ҳисоб-китоблар бўйича мажбуриятларни (улар орасида Ўзбекистон олдида ҳам мажбуриятлар бор) бажариш тўхтататилган. Толиблар ҳукумати ўзининг иқтисодий дастурини ҳалигача эълон қилгани йўқ.