Толиблар большевикларни ҳам, Шимолий Кореяни ҳам, бугунги Туркманистонни ҳам ва ҳатто 2017 йилгача бўлган Ўзбекистонни ҳам бир тупуриб ортда қолдиришди.
Айтилишича, Афғонистон ҳудудида хорижий валютани ишлатиш тақиқланган.
“Хорижий валютанинг қўлланиши иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатмоқда ва бундай йўқотишлар мамлакатнинг ҳар бир кишисига ўз таъсирини кўрсатади”.
Қойилмисиз?
Қизиқ, Москва, Термиз, Доха, Ашгабатларга бизнес классда ё бизнес джетда учаётган толиб чиновниклари қандай валютани ишлатмоқда экан?
Халққа мумкинмас, ўзларига мумкин.
Таниш, шундай эмасми?