Пахта ана энди ростанам оқ олтинга айланмоқда
Охирги марта қачон Жиззах вилоятида 260 минг тонна, Сирдарёда 225 минг тонна пахта етиштирилиб, йиғиб олинганини эслай олмайман.
Ва умуман олганда, оммавий мажбурий меҳнат, банкирлар, тадбиркорлар, ўқитувчилар, шифокорларни ва ҳатто болаларни пахтага ҳайдаб, миллиардлаб маблағларни беҳуда сарфлаб, иқтисодиётнинг бошқа секторларига зиён келтириб ҳам Республика бўйича йиғиб олинган ҳосил 3,2 млн тоннадан ошмасди. Бу йил мана сал кам 3,4 млн.тонна ҳосил йиғилипти.
Биринчи марта пахтанинг орқасидан деҳқоннинг косаси оқармоқда. Шу сатрлар ёзилаётганида пахтанинг тоннаси 2535 долларга яқинлашмоқда.
Лекин бу билан бўлди, ислоҳот тугади эмас.
Энди буёғига олдинги тентакликларни, зўравонликларни, отўйинларни, ойболта операцияларини йиғиштириш керак.
Кластерларнинг мулк ҳуқуқига тажовузларни тўхтатиш керак.
Фермерларнинг ерини турли предлоглар билан, ҳаттоки камбағалларга бўлиб берамиз дея большевикча усуллар билан, тортиб олишни ҳам бас қилмоқ зарур. Ер фермерники, тамом. Уни маҳсулот етиштирувчи эмас, солиқ тўловчи сифатида кўришга ўтиш вақти етди
Далага Фермернинг рухсатисиз қадамини қўйган ҳокимнинг оёғини синдиришга ҳаққи бўлиши керак Фермернинг.
Афсуски, Фермер ҳалигача қарам ҳолда. Унинг бозор танлови, исталган кластер билан ишлаш эркинлиги таъминланиши лозим. Фермер исталган маҳсулотни ўзи исталган тақсимотда экишга ҳақли бўлиши керак.
Шундагина омон-омон кунлар келади. Далада пахтани машиналар теради.
- https://t.me/uzb_meteo/7048@uzb_meteo