9.3K26Telegramda ochish
Тартибга солинадиган нархлар 2022 йилда бир марта тўлиқ ёки 2022-23 йилларда босқичма-босқич эркинлаштирилади “Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари”нинг дастлабки концептуал лойиҳаси маъқулланган. Концепция ўрта муддатли макроиқтисодий ривожланиш прогнозлари ташқи ва ички омилларнинг таъсири кўлами ва давомийлигини инобатга олиб асосий ва муқобил сценарийлар асосида тайёрланган. Эътиборлиси, асосий сценарийга кўра тартибга солинадиган нархлар (газ, электр энергияси, иссиқлик, коммунал хизматлар) 2022 йилда бир марта тўлиқ ёки 2022-23 йилларда босқичма-босқич эркинлаштирилиши мумкин. Мазкур жараённинг амалга оширилиши муддатлари аввал пандемия туфайли, кейин эса бу йилги сайлов кампанияси сабабли номаълумлигича қолаётганди. Айни вақтда агар макроиқтисодий ривожланиш шартлари муқобил сценарий бўйича шаклланганса тартибга солинадиган нархларнинг эркинлаштирилиши яна келгуси даврларга кечиктирилиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin