Инфляция ва нархлар эркинлашуви
2022 йилда инфляция даражаси 9,0 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинган бўлса, 2023 йилда 5,0 фоиз, 2024 йилда 5,0 фоиз миқдорида мўлжал олинган.
Бюджетномага мувофиқ, электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув ва иссиқлик, совуқ сув ва канализация тарифлари 2022 йилда индексация қилиниши кўзда тутилмоқда. Хусусан, тақдим этилган вазн ва индексга таъсири ҳисоб-китобларига таянилса, электр энергияси 30+, газ эса 20+ фоизларда ошиши керак бўлади.
Демак тарифларнинг оширилиши бир мартада рўй бермайди, босқичма-босқич тарзда 2023 йилда ҳам ўсишда давом этади.