14K125Telegramda ochish
ҚҚС ва акциз ҚҚС тўловчилар кенгайишда давом этади. Улар сафига 25 гектардан кўп суғориладиган ерга эга фермер хўжаликлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва аудиторлик ташкилотлари, нотижорат, шу жумладан бюджет ташкилотлари ҳам қўшилади. Қатъий суммада кўрсатиладиган хизматлар бўйича банклар ҚҚС тўлашни бошлашади. Акциз солиғи ставкалари 2022 йил 1 июндан ўртача 10 фоизга индексация қилинади. Айни вақтда, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари импортига акциз 10 фоизга пасайтирилади. Республикада ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган бензин учун ягона солиқ ставкаси белгиланмоқда. Суюлтирилган газга акциз солиғи ставкаси бекор қилинади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin