Амортизация ва чегирмалар
Амортизациянинг йиллик юқори нормалари ошмоқда:
- бинолар учун 3 фоиздан 5 фоизгача;
- иншоотлар учун 5 фоиздан 10 фоизгача;
- узатиш қурилмалари, куч машиналари ва асбоб ускуналари учун 8 фоиздан 15 фоизгача;
- фаолият турлари бўйича иш машиналари ва асбоб-ускуналар учун 15 фоиздан 20 фоизгача;
- компьютер, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари учун 20 фоиздан 40 фоизгача.
Янги технологик ускуналар учун йўналтирилган маблағлар суммасига
инвестициявий чегирма миқдорини 10 фоиздан 20 фоизгача, ишлаб чиқаришни
янги қурилиш шаклида кенгайтириш учун эса 5 фоиздан 10 фоизгача ошириш таклиф этилмоқда.