Қиш яқин!
Жиддий мавзуларга ўтамиз.
Икки ҳафта муқаддам юридик шахслар табиий газни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божидан озод қилинган эди.
Янги қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан юридик шахслар томонидан Ўзбекистонга импорт қилинган табиий газни реализация қилишда акциз солиғининг ноль фоизлик ставкаси белгиланмоқда.
Шунингдек, 2022 йил 1 январдан ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газга акциз солиғи солинмайди.
Қизиқ, ушбу енгилликлардан транзитга бевосита доступи бор Ўзбекнефтегаз ва Лукойл кабиларгина фойдаланармикан ё исталган газга эҳтиёжи бор субъектлар ҳам тўғридан тўғри шартномалар билан газ импорт қилишига имкон бериладими?
- https://t.me/the_bakiroo/3307@the_bakiroo
- https://t.me/huquqiyaxborot/10605@huquqiyaxborot