15K21Telegramda ochish
Қишга тайёргарлик Олдинги йилларда ва айниқса ўтган йили қишнинг совуқ келиши ортидан қатор йирик ишлаб чиқариш объектлари газ тармоқларидан вақтинча узилиши ва газ таъминотини биринчи навбатда аҳоли эҳтиёжларига қаратилиши каби ҳолатлар юз берган эди. Албатта аҳолининг эҳтиёжлари ҳар давлат учун, айниқса ўз зиммасига ижтимоий мажбуриятларни олган давлат учун устувор вазифа. Лекин иқтисодиёт, бизнес ҳам зиён кўрмаслиги керак. Шу маънода ўтган йили айрим йирик ишлаб чиқариш объектлари, хусусан цемент заводлари қиш вақтида энергия узлуксизлигини таъминлаш учун бевосита газ импортини йўлга қўйишган эди. Янги Фармонга кўра, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб, юридик шахслар табиий газни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божидан озод қилиниши белгиланмоқда. Лекин айни вақтда табиий газни экспортга реализация қилишда акциз солиғи ставкаси ноль фоиз миқдорида белгиланиши кўзда тутилган. Амалда бу солиқ ставкаси 20% эди. Газ нархлари ошиб бораётган ва ички бозорда талаб юқорилиги шароитида бундан кўзланган мақсад экспортни рағбатлантириш бўлмаса керак, ҳарқалай. Ушбу ҳаракатнинг иқтисодий маъноси изоҳланиши керакдай. Фармон билан Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибига оид яна қатор имтиёзлар мўлжалланган. Хусусан, янги йил бюджетида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини нефть ва табиий газ бўйича 10 фоизгача, олтин ва мис учун 7 фоизгача, вольфрам учун 2,7 фоизгача ва уран учун 8 фоизгача камайтириш кўзда тутилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin