Кечаги савдоларда бензин нархи навбатдаги янги рекордларгача қимматлаган. 92 лақабли бензиннинг тоннаси яна 145,9 минг сўмга ошиб, 13 919,1 минг сўмгача етган. Чакана нархлар бундан тезроқ тезроқ осмонга сакрамоқда (ҳар куни ва ҳар ҳафта бензин нархига 200-500 сўм қўшилмоқда) . Нархларни жиловлаш (импортчи олигархлар ва монополистларни тийиш орқали) бўйича бирон бир маъмурий ҳаракат кўринаётгани
Reuters
Маълумот манбалариБосқинчи Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларига Украина томонидан берилаётган муваффақиятли зарбалар ўз натижасини кўрсатмоқда (кеча ва бугун тонгда ҳам дронлар билан серияли ҳаво ҳужумлари натижасида хусусан, Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига катта зиён етказилган). Ёзилишича, Россия денгиз йўллари билан бензин импорт қилишни бошламоқчи. Осиё давлатларидан (эҳтимолки Хитойдан) импорт қил
АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишувлар тасдиғини топгач, кеча брент типидаги нефть нархи 79 долларгача, 3 ойлик минимумларгача арзонлаган. Лекин муқобил бозорлардан узилган ва импорти фақат бир манбага ва концентрациялашган даражада қарам Ўзбекистонда айни шу куни бензин нархи янги тарихий максимумгача — тоннаси 13,9 млн.сўмгача кўтарилган. 92 лақабли бензиннинг биржа нархи июнь ойида 11,5%га қимматла
Veolia Energy Tashkent баёнотлари: 2024 йил февраль: шаҳар аҳолиси базавий тарифнинг атиги 14 фоизини тўлайди: 2024 йил сентябрь: амалдаги аҳоли тарифи, базавий тарифнинг 16 фоизини қоплайди. 2025 йил август: пойтахт аҳолиси базавий тарифнинг атиги 18 фоизини тўлайди. Veolia Energy Tashkent ўзи бераётган примитив калькуляцияга ишонилса, тарифлар яна камида 15%га ошгач, аҳоли базавий тарифнинг кам
Россияни нефть даромадларидан маҳрум қилиш учун Трамп хусусан Ҳиндистон ва Туркияни Россия нефтини сотиб олмаслик, Саудия Арабистони ва амирликларни эса қазиб олишни оширишга ишонтириши етарли бўлади. Яъни шимолликларнинг нефтига иккиламчи санкциялар киритиш ҳам шарт эмас. Уруш оловини ўчириш мақсадларига дўқ-пўписа билан эмас, фойдали келишувлар билан эришса бўлади, деб ҳисобламоқда Reuters таҳл
Трамп маъмурияти АҚШга импорт қилинадиган мисга нисбатан 50%лик бож солди (қачон кучга кириши ҳозирча номаълум). Ўзи мисга нисбатан бож киритилиши кутилмалари ўтган ҳафтанинг ўзида нархларни осмонга кўтарган ва февралда буён биринчи марта мис котировкалари тоннасига 10 000 доллардан ошиб кетганди. Трампнинг қарори эълон қилингандан бир неча соат ўтиб, мис нархлари яна 9 600 долларгача тушиб кетга
2023 йилнинг 9 ойида 69 млн.тонна Россия нефтини импорт қилишдан олинган скидкалардан Ҳиндистон 2,7 млрд.доллар иқтисод қилиб қолган. Йил якуни бўйича олинган скидкалар суммаси янада кўпроқ бўлгани табиий. Ҳинд компаниялари 2024 йилда ҳам шундай қаттиқ сиёсат олиб боришда давом этишмоқчи. Роснефть билан шартнома қилаётган 3та ҳинд компанияси (Indian Oil, Bharat Petroleum, Hindustan Petroleum) шим
Россия ҳукумати ёқилғи ишлаб чиқарувчиларга бензин ва дизель экспортига чекловлар бекор қилинишига тайёр бўп туришни топширган. Reuters манбаларига кўра, чекловлар келаси ҳафтадан бутунлай бекор бўлиши мумкин. Кеча Россия Энергетика вазири 92 ва 95 маркали бензин учун экспорт чекловлари олиб ташланиши муҳокама қилинаётгани ҳақида маълум қилганди. Россиянинг ёқилғига экспорт чекловлари тугатилиши
Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатлари келтириб чиқараётган озиқ-овқат кризисини бартараф этиш учун Жаҳон банки 30 миллиард доллар ажратиши айтилмоқда. Озиқ-овқат нархларининг ўсиши энг камбағал ва ҳимояланмаган қатламларга ҳалокатли таъсир ўтказади, — деб айтган Жаҳон банки гуруҳи Президенти Дэвид Малпасс. Маблағларнинг 12 миллиард доллари янги лойиҳаларга, 18 миллиарди эса ҳозирда мавжуд, лекин
Бу бизга яхшими? Дунёдаги энг йирик пальма ёғи ишлаб чиқарувчи Индонезия 28 апрелдан бошлаб ушбу маҳсулот экспортини чекламоқда. Пальма ёғи камбағал давлатлар, хусусан Ўзбекистон озиқ-овқат саноатида жуда муҳим ингредиент хом-ашё ҳисобланади. Инсон саломатлигига зарари ҳақида (айниқса қон-томир билан боғлиқ) жуда кўп айтилган ва ёзилганига қарамай, сут, пишлоқ, музқаймоқ, ширинликлардан тортиб,
Европа иттифоқининг йирик банклари ўзларининг Россиядаги активларини тўлиқ "списать" қилган тақдирда ҳам капитал етарлилиги билан боғлиқ талабларга мувофиқликни таъминлай олишади. Европа Марказий банкига кўра, энг кўп хатарларга тўққизта банк тортилган, айнан улар Россиядаги ҳамкорлар ва шўъба банклар йўқотилиши муаммосига дуч келишади. Россияга боғлиқ активларнинг "списать" қилиниши капитал ета
Қўшма штатлар Молия вазирлиги 4 апрель куни Россия ташқи қарзига хизмат кўрсатишда санкциялар туфайли блокланган ҳисобварақлардан фойдаланишни тақиқлаган эди. Яъни энди Россия доллардаги қарзларни тўлаш учун ўзининг ихтиёридаги ички валюта маблағларидан фойдаланишга мажбур. Муддати 2022 ва 2042 йилгача бўлган иккита облигация чиқарилуви бўйича жами 649,2 миллион долларлик тўлов топшириқномаси хо
Европа Марказий банкининг тижорат банкларига талаби айнан шундай бўлмоқда. Еврорегуляторга кўра, россиялик ва белоруслик мижозларнинг банк амалиётлари бўйича назорат қоидалари кучайтирилиши керак, яъни бу операцияларга нисбатан лозим даражада текшириш мезонлари қўлланилиши лозим. Еврорегулятор, россиялик ва белоруслик мижозлар, айниқса улар Европа иттифоқи фуқаролари бўлса, санкцияларга тушган ша
Истиқбол эса янада қоронғу Дам олиш кунлари рубль учун биронта қувватловчи воқелик юз бергани йўқ. Суверен рейтингнинг СА даражасигача пасайиши, кеча Роснефть облигациялар бўйича 2 млрд.долларлик тўловни амалга оширмагани, бугун Газпромнинг 1,3 млрд.лик мажбуриятлари бўйича тўлов ҳалигача юз бермагани (юз бермаса ҳам керак) хаосни янада кучайтирди. Одатда Москва биржасида савдолар бошлангач, долл
Глобал трейдерлар Россия ва Қозоғистон нефтини сотиб олишни камайтираётгани, айрим ҳолларда воз кечаётгани нефть бозоридаги мувозанатни янада кўпроқ издан чиқармоқда. Айни дақиқаларда 1 баррель брент типидаги нефтнинг котировкалари 110 доллардан ошди. Рус ва қозоқ нефти бўйича сотувлар ҳажмини сақлаб қолиш учун 20%гача дисконт таклиф этилмоқда.
UNDP Афғонистон банк тизими ҳолати бўйича ҳисоботини эълон қилган. Унга кўра банк ҳисобварақларидан пул ечиш чекланганига қарамай, йил охиригача яна 40% депозитлар банклардан чиқиб кетади. 4 млрд.доллар эквивалентидаги пул массасининг фақат 500 минг доллари реал банк айланмасида иштирок этмоқда. Тўлов тизими тўлиқ издан чиққан. Янги кредитлар ажратилаётгани йўқ. 57% кредитлар муаммоли. 2020 йилда
Расмий хабарда чиқарилув ҳажми ҳақида маълумот берилмаган. Reuters агентлигининг манбалари облигациялар долларда ва 10 йил муддатга чиқарилаётгани бўлиши мумкинлигини қайд этганлар.
Норвегиянинг суверен фонди 2020 йилнинг 3- чорагида 44,3 миллиард доллар фойда ишлаб топгани ҳақида ёзмоқда Reuters. Гап шундаки, табиий ресурсларга бой ва шунга яраша халқи фаровон Норвегия сингари, бизнинг ҳам ўз суверен фондимиз бор. У 2006 йилда ташкил этилган Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобланади. Жамғарманинг маблағлари асосан стратегик ресурсларга белгиланадиган чегара нархдан (маса
Shuning uchun, Xitoy hukumati, tadbirkorlar Markaziy Osiyoda sement zavodi qursalar, imtiyozli moliya taqdim etar ekan. Maqolada grafik bor, 2012 yildan beri Xitoyda yangi sement ishlab chiqarish hajmlari kamayganini, va sement importi ko’payganini ko’rsa bo’ladi. Xitoy ko’mir yoqadigan elektr stansiyalaridan voz kechmoqda, ko’mir havo sifatini yomon qilishi va insonlarning hayotiga katta salbiy