22K42Telegramda ochish
Арзон нефтга Советлар бардошли бўлмаган, Россия бардошли бўладими? Россияни нефть даромадларидан маҳрум қилиш учун Трамп хусусан Ҳиндистон ва Туркияни Россия нефтини сотиб олмаслик, Саудия Арабистони ва амирликларни эса қазиб олишни оширишга ишонтириши етарли бўлади. Яъни шимолликларнинг нефтига иккиламчи санкциялар киритиш ҳам шарт эмас. Уруш оловини ўчириш мақсадларига дўқ-пўписа билан эмас, фойдали келишувлар билан эришса бўлади, деб ҳисобламоқда Reuters таҳлилчилари. Трамп феълан қилиши мумкин бўлган ҳаракатларни бундан 40 йил аввал Рейган маъмурияти ёвузлик империяси деб аталган советларга қарши ишлатган эди. Совет иттифоқи ҳозирги Россиядан кўра каттароқ ва қудратлироқ иқтисодиётга эга бўлишига қарамай, паст нефть нархларига бардош бера олмаган эди. Паст нархлар аввалига советларнинг Афғонистондан қочиб чиқишига, кейин шарқий Европада коммунистик режимларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга ва якунда империянинг қулашига олиб келганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin