Рус нефти учун 40-60 долларлик "нарх потологи" ҳақида
Кеча март ойидан буён нефть котировкалари биринчи марта 100 доллардан пастга тушди. Лекин бу жараён узоқ давом этмаслиги мумкин.
Ғарб 6- пакет билан киритилган санкциялар 2023 йил бошида тўлиқ кучга киргач, нефть нархлари яна осмонга ўрлашидан хавотирда.
Шунинг учун АҚШ ва Европа сиёсий доираларида рус нефти учун "нарх потологи"ни амалга киритиш ғояси тобора оммалашмоқда. Бу нима дегани?
Масалан, Россия нефти учун 40 долларлик нарх потологи киритилди дейлик. Бу дегани трейдерлар ва тўғридан тўғри сотиб олувчилар шу нархдан юқори нархларда битим тузишга ҳақлари бўлмайди.
Россия урушни давом эттириши учун асосий ресурс нефть сотишдан олинаётган даромадлар бўлиб қолмоқда. Нарх потологи мана шу ресурсни минимумгача қисқартиради.
Ҳозирда рус нефти 35 долларгача етаётган дисконт (суратда) билан ҳам 80-90 доллардан сотилмоқда, бу мутлақ ҳокимият эга Путин учун урушни чексиз муддат олиб боришга ва қурқув машинасини тинимсиз ишлатишга комфорт имкониятлар яратади.
Нарх потологининг яна бир муҳим нуқтаси шуки, мазкур механизм Европа ва АҚШдан ташқарида, масалан Хитой ва Ҳиндистондаям осон маъмурлашиши мумкин. Чунки суғуртачилар ва ташувчилар нарх потологи қоидаларига амал қилишга мажбур бўлишади.