22K67Telegramda ochish
Бензин Ўзбекистонда янги рекордларгача қимматлаётганда АҚШда 7 900 сўмгача арзонлаштириш вазифаси қўйилмоқда Кечаги савдоларда бензин нархи навбатдаги янги рекордларгача қимматлаган. 92 лақабли бензиннинг тоннаси яна 145,9 минг сўмга ошиб, 13 919,1 минг сўмгача етган. Чакана нархлар бундан тезроқ тезроқ осмонга сакрамоқда (ҳар куни ва ҳар ҳафта бензин нархига 200-500 сўм қўшилмоқда) . Нархларни жиловлаш (импортчи олигархлар ва монополистларни тийиш орқали) бўйича бирон бир маъмурий ҳаракат кўринаётгани йўқ. Импортни диверсификациялаш ва энергетикасига зарба еётган босқинчиларга қарамликни камайтириш бўйича аниқ ва лўнда ишоралар берилгани йўқ. Айни кунларда нефть нархи 72 долларгача арзонлаган (санкциялар остидаги Urals типидаги нефть 57 долларгача тушган). Эҳтимолки, Евроосиё материгида фақат Ўзбекистон ва Россияда бензин қимматлашишда давом этмоқда (ҳатто биз каби қарам, лекин очиқ бозори бор Қирғизистондаям нархлар туша бошлаган). Океаннинг нариги тарафида Президент Трамп бензиннинг чакана нархи галлонига 2,5 доллар бўлиши ҳақида мақсадли ориентир қўймоқда (юрагингиз ёрилмасин, бу литрига 7 900 сўм дегани).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin