19K68Telegramda ochish
Бензин рекорд даражада қимматлаган Кечаги савдоларда 92 лақабли бензин навбатдаги марта 5,5%га (+719,7 минг сўм) қимматлаган ва тоннаси 13,8 млн.сўмга етган (8 кунда +10,8%). Бу мутлақ янги рекорд. Чакана савдоларда 92 лақабли бензин нархига ҳар ҳафта 200 сўмдан қўшиб борилмоқда. 95 ва 98 маркали бензин эса янада тезроқ қимматламоқда. Ёзнинг ўртаси бўлишига қарамай, бензин нархининг тинимсиз ошаётганига "идеал шторм" — Яқин шарқдаги вазият туфайли нефть нархининг ошиши ва босқинчи Россиянинг нефть инфратузилмасига берилаётган зарбалар ажойиб баҳона бўлмоқда (агар бу баҳоналар бўлмаганида ҳам монополист ва олигархлар ўтган йилда бўлгани каби нархлар оширишга важ топишарди). Украинага босқин ва агрессор Россияга қарши зарбалар 5- йилдирки давом этмоқда, Яқин шарқдаги урушнинг 4- ойи ва ҳали бери якунланадиган эмас. Ҳар қандай рационал бошқарув бундай шароитда нефть ва нефть маҳсулотлари манбаларини диверсификациялаш борасида (иложи борича қўшнилардан) жиддий ва фавқулодда қадамларни қўйган бўларди. Лекин бизнинг катталар фақат шимолдагиларнинг ваъда ва сўзларига ишонишда давом этишмоқда. Нимага?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin