Палов кескин қимматламоқда: гўштсиз паловга ўтамизми?
Май ойида ҳам палов нархи бутун Ўзбекистон бўйлаб 2,2%гача қимматлаган (бешинчи ой кетма-кет).
Палов индексининг ошиши гўштнинг кескин, шунингдек, ёғ, сабзи, нўхат, зира ва ҳатто тузнинг қимматлашиши (Қорақалпоғистонда) фонида юз бермоқда. Мол ва қўй гўштининг қимматлашиши фонида қатор овқатланиш тармоқларида товуқ ва ҳатто қорин гўштидан ош тайёрлаш бошланган. Ўзи, бойниям овқати палов, камбағалниям овқати палов дейилгани билан, яқинларгача камбағаллар гўштли паловни ўзига раво кўра олишмаган, гўштнинг қимматлашуви яна шу реалликларга қайтарадиган кўринади. Гўшт ўрнига қишлоқ жойларда картошка ёки тухум, шаҳардаги талабалар эса сосискадан фойдаланишади.
Хуллас, энг қиммат палов ҳалиям Тошкентда (125 126 сўм). Энг қиммат гўшт Фарғонада (126 972 сўм).