25K61Telegramda ochish
Қимматлаётган гўшт, ёғ ва сабзи палов нархини оширишда давом этмоқда Май ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида палов қимматлашишда давом этган. Ошнинг қимматлашишини нархи ошаётган гўшт, ёғ, сабзи ва нўхат белгилаб берган. Энг қиммат гўшт ҳалиям Фарғонада. Килоси 108 035 сўм. Энг қиммат ёғ (литри 23 838 сўм) ва энг қиммат сабзи (килоси 7 821 сўм) Тошкентда. Нўхатнинг энг қиммати Бухорода (килоси 27 773 сўм). Шундай қилиб, ошнинг энг қиммати ҳалиям Тошкентда. Пойтахтда 1 кило палов 114 555 сўмга айланади (ўтган ойга нисбатан 2 091 сўмга ёки 1,9%га қимматлаган). Ош пиширишда ишлатиладиган ўтин, газ ёки пропан нархи яна инобатда олинмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin