Энг қиммат гўшт Фарғонада, ош ва унинг асосий масаллиқлари бутун Ўзбекистон бўйлаб қимматлашмоқда
Статқўм 3 ойдан бери "палов индекси"ни янгича методологияда ҳисобламоқда. Бу ёндашув бизга палов учун керакли маҳсулотларнинг нархидаги ўзгаришларни ҳам кузатишга имкон беради.
Ош ейишдан мақсад гўшт ва гуруч ейиш.
Демак, апрель якунлари билан Ўзбекистонда энг қиммат мол гўшти Фарғонада. Килоси 107 465 сўм. Бир ой давомида гўшт нархи 1 941 сўмга ошган.
Энг қиммат гуруч Сурхондарёда. Лазер гуручининг килоси жанубда 23 079 сўмдан ҳисобланган.
Энг қиммат ош барибир Тошкент шаҳрида. Килоси 112 464 сўм. Ой давомида 1 915 сўмга қимматлаган.
Ош масаллиқларидан гўшт, ёғ, пиёз, сабзи барча ҳудудларда сезиларли даражада қимматлашишда давом этмоқда.
Назаримизда, ингредиентлар қаторига ёқилғи нархиниям қўшиш керак. Бугундан газ (пропан) тарифлари кескин ошиши ҳам ош нархига жиддий таъсир этади.