Палов нархи августда барқарорлашган
Статқўм тақдим этган палов индексига кўра, август ойида нархлар барқарорлашган. Ўнта ҳудудда, уларнинг орасида Тошкент шаҳри ҳам бор, 0,27%гача арзонлаган.
Палов нархининг барқарорлашиши айрим ҳудудларда гўшт нархи, айрим ҳудудларда гуруч ва ёғ нархи ҳисобига рўй берган.
Палов асосий масаллиқлари орасида энг қиммат гўшт Фарғонада (109 520 сўм), энг қиммат гуруч Сурхондарёда (23 284 сўм) ва энг қиммат ёғ Тошкент шаҳрида (24 199 сўм) бўлиб қолмоқда.
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAJm_Gi12SskFbghFlroBmJF0jx-vOQrAALT9jEbormxSa1Vk1jx8s3gAQADAgADeAADNgQcontroller.bot
- https://stat.uz/uz/matbuot-markazi/qo-mita-yangiliklar/63627-o-zbekiston-respublikasi-hududlari-kesimida-palovga-ishlatiladigan-mahsulotlarning-o-rtacha-narxlari-to-g-risida-ma-lumot-31-08-2025stat.uz