26K135Telegramda ochish
Криминал рейтингда ҳоким ёрдамчиларига маҳалла банкирлари рақобат қила бошлаган Медиа ва тармоқда "ҳоким ёрдамчиси" деб ёзсангиз, "ушланди", "қўлга тушди", "еб кетди" каби криминал мазмундаги хабарлар чиқиб келади. Аниқроқ айтганда, ҳоким ёрдамчилари 3-4 йилдан бери бу борада етакчиликни ҳеч кимга, ҳаттоки "замҳокимларгаям" бермай келишаётганди. Ниҳоят уларга криминал рейтингда маҳалла банкирлари тимсолидаги рақобатчилар топилганга ўхшайди. Ўзбекистон туманидаги маҳалла банкири банк хизматлари маркази бошқарувчиси ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, 2 нафар фуқаро номига 66 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилган. Худди шу туманда 2 нафар ҳоким ёрдамчиси ва улгуржи савдога ихтисослашган МЧЖ раҳбари сохта ҳужжатлар асосида бошқа фуқаролар номига 153 млн сўм миқдорида мақсадсиз кредит ажратилишига эришиб, уларни нақдлаштириб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin