Мираки оҳанграбога айланадими?
Миракида кичик ва ўрта бизнес мавзусида халқаро конференция ўтказилибди. Жойнинг ўзи қизиқ: Шаҳрисабздан 20-25 дақиқалик узоқда, тарихий, лекин чекка ҳудуд. Айни шу ерда халқаро ва маҳаллий ташкилотлар ҳамда маҳаллий тадбиркорлар йиғилгани, менимча, ҳам рамзий, ҳам амалий қадам.
Кичик бизнес уюшмаси раҳбари Камола Мирзалиева буни ўз кўзи билан кўрганини айтяпти: “1 йил аввал бу ерда ҳатто конференция ўтказишни ҳам ўйламасдик, ҳозир эса банклар қурган меҳмонхонада халқаро ташкилотлар иштирокидаги конференциядамиз”, — дейди у. Бу сўзларда ҳақиқат бор, лекин шу билан бирга савол ҳам туғилади: бундай инфратузилма ўзини қанчалик оқлайди?
Чекка ҳудудда тадбиркорлик муҳитини яратиш шунчаки маблағ ажратиш эмас. Бу — реал талаб, савдо муҳити, кадрлар ва ишбилармонлик маданиятини шакллантириш дейиш мумкин. Конференция давомида айнан мана шу масалалар муҳокама қилинаётгани қувонарли, лекин натижаси амалиётда ҳам кўриниши керак.
- https://t.me/uzchamber/17748@uzchamber