
Кичик бизнес уюшмасининг тадбиркорлар томон юриши давом этади: навбат Қашқадарёга
Кеча Сурхондарё вилоятида ўтган кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан очиқ мулоқот бугун Қашқадарёда давом этмоқда.
Эътиборлиси, унда вилоят ҳокими ҳам қатнашяпти. Шунингдек, солиқ ва божхона хизмати, Марказий банк ҳамда тижорат банклари мутасаддилари иштирок этмоқда.
Бизнес вакиллари йиғилишда ўзлари учун долзарб бўлган масалаларни тўғридан-тўғри мутасаддиларга етказиш имкониятига эга.
Қашқадарёнинг кичик ва ўрта бизнесида катта салоҳият бор — ҳам қобилият, ҳам талаб. Албатта, қилиниши керак бўлган ишлар кўп, ечим кутаётган муаммолар етарли. Энг муҳими, улар эшитиляпти ва тизимли ечим топишига асосли умид бор.
Йиғилиш доимгидек YouTube орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда.