


Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: муаммоларга амалий ечимлар
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган сайёр қабуллар изчил давом эттирилмоқда.
Навбатдаги очиқ мулоқот “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоятининг Касби туманида ўтказилди. Унда 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.
Учрашув давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари, мавжуд муаммолари ва таклифлари тингланди. Ҳар бир масала бўйича тегишли ечимлар муҳокама қилиниб, уларни белгиланган муддатларда ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлар билан бевосита алоқани мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва амалий кўмак кўрсатишга хизмат қилмоқда.
Реклама