



SQB раҳбарияти Тахиатошда тадбиркорлар ва маҳалла банкирлари билан учрашди
Президент раислигида 3 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳудудларда ишлар бошлаб юборилди.
Шу муносабат билан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бошқаруви раиси Тахиатош туманида маҳаллий тадбиркорлар, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди. Тадбиркорларнинг мурожаатлари эшитилиб, уларнинг фаолиятидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар берилди.
Реклама