


🏦 Қўнғирот туманидаги бўш ётган бинолар ва серқатнов кўчалар тадбиркорлик ихтиёрига берилмоқда
«Ўзсаноатқурилишбанк» раҳбарияти Қўнғирот туманидаги маҳаллаларда бўлиб, иқтисодий фаолликни ошириш бўйича бир нечта йўналишдаги ишларни ўрганди.
Ўрганишлар давомида қилинган асосий қарорлардан бири «Қиёт» маҳалласида банк балансида турган эски боғча биносининг сотувга чиқарилиши бўлди. Бинонинг бозор баҳоси қайта кўриб чиқилиб, нархи арзонлаштирилади ва тадбиркорларга таклиф этилади. Ушбу объект негизида янги бизнес лойиҳаларини йўлга қўйиш орқали 20 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.
Айнан мана шундай бўш турган имкониятлардан унумли фойдаланиш мақсадида, туманнинг серқатнов «Ўрнек» маҳалласи бўйлаб 20 та савдо ва сервис шохобчаси ташкил этилади. Бунинг ҳисобига 30 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиб, объектлар маҳаллий тадбиркорларга топширилади.
Бундан ташқари, «Қиёт» маҳалласида тикувчилик фаолиятини кенгайтириш учун банк кўмагида 10 та замонавий тикув машинаси олиб берилади ва кам таъминланган оила аъзолари шогирдликка жалб қилинади.
Умуман олганда, ишламаётган активларни ушлаб ўтиргандан кўра, нархини бозорга мослаб бизнесга бериш ва янги иш ўринлари очиш амалий жиҳатдан энг тўғри йўлдир.
Реклама