



Агробанк маҳаллалар иқтисодиёти учун янги ёндашувни синаб кўрмоқда
Банк томонидан маҳаллаларни ривожлантиришда энди фақат кредит ажратиш эмас, балки аниқ иқтисодий моделлар асосида ишлашга ҳам эътибор қаратилмоқда.
Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Агробанк томонидан ўтказилган амалий семинарда маҳаллаларнинг ички имкониятларини ишга солиш, янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича янги ёндашувлар тақдим этилган.
Хусусан, маҳаллаларни ихтисослаштириш, "таянч маҳалла" ва "ихтисослашган маҳаллалар кластери" моделлари асосида ҳудудларни комплекс ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, "Agrostar" компаниялари билан ҳамкорликда "етиштириш – қайта ишлаш – сақлаш – қадоқлаш – сотиш" занжирини шакллантириш орқали қўшимча қиймат яратиш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилган.
Бундай ёндашув ҳар бир маҳалланинг имкониятидан келиб чиқиб иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга, ушбу илғор тажрибаларни бошқа ҳудудларда ҳам самарали жорий этиш механизмларини такомиллаштириш масаласига ҳам эътибор қаратилмоқда.