Дефляция қайд этилган ойда паловнинг қимматлашиши тезлашган
Июлда палов нархлари ҳудудлар бўйлаб 2,1%гача қимматлаган (7- ой кетма-кет). Йиллик ҳисобда олинса ҳам, палов нархи расмийлар кўрсатаётган инфляциядан анча баланд — 7,3%дан 10,6%гача ошган.
Паловнинг қимматлашуви барча масаллиқлар, айниқса гуручнинг юқори даражада ошиши ҳисобига рўй берган.
Энг қиммат палов ҳалиям Тошкентда қолмоқда (128 730 сўм). Энг арзон палов эса, июлда юқори даражада ошганига қарамай Қорақалпоғистонда (107 396 сўм).