Ёқилғи ҳисобисиз ҳам палов юқори даражада қимматлашдан тўхтагани йўқ
Ҳисоб-китобига ёқилғи қўшилмаган бўлса ҳам (гарчи палов таннархида ёқилғи йилдан-йилга ортиб бормоқда), июнь ойида палов 1,6%гача қимматлаган (6- ой кетма-кет).
Паловнинг қимматлашиши қозонга тушадиган барча маҳсулотлар - гўшт, ёғ, гуруч, сабзи, пиёз, нўхат, зира ва ҳатто тузгача қимматлаётгани туфайли юз бермоқда. Гуручнинг қимматлашуви энди янги ҳосилгача давом этса керак.
Энг қиммат палов нархи ҳалиям Тошкент шаҳрида шаклланмоқда (126 807 сўм). Тошкентда емакхоналарга пропан ишлатиш тақиқлангани ҳисобга олинса, пойтахтда ош ейиш янада қимматлашаверади.