22K8Telegramda ochish
Агробанк томонидан тадбиркорлар билан бизнес мулоқотлар изчил давом эттирилмоқда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан давлат банклари олдига қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Agrobank республика ҳудудларида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотларни тизимли ташкил этмоқда. Навбатдаги “Бизнес мулоқот” учрашуви Фарғона вилоятидаги Экспомарказ мажмуасида юқори савияда ташкил этилди. Унда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан ташриф буюрган 150 нафар йирик корпоратив мижозлар ҳамда Агробанк Бошқаруви иштирок этди. Тадбир доирасида малакали бизнес тренерлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини самарали ташкил этиш, бизнес жараёнларини тизимлаштириш, савдо ҳажмини ошириш ва рақамли маркетинг имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий тақдимотлар ўтказилди. Учрашувнинг асосий қисми очиқ мулоқот ва панель муҳокамаси шаклида ташкил этилиб, тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, муаммо ва таклифларини билдириш имкониятига эга бўлди. Барча мурожаатлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Мазкур тадбирлар аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий фаолликни оширишга қаратилган давлат сиёсати ижросида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугун Агробанк нафақат молиявий ҳамкор, балки тадбиркорлар учун маслаҳатчи, кўмакчи ва ишончли бизнес ҳамроҳ сифатида фаолият юритмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin