15K10Telegramda ochish
Асакабанк ва Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси Ургутда янги ишлаб чиқаришни молиялаштириб, 60 та янги иш ўрни яратди Самарқанд вилоятидаги «INNOVATION TRADE INVEST» МЧЖ Асакабанк кредити ҳамда Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси кафиллиги эвазига Хитойдан замонавий қадоқлаш ускуналарини келтириб ўрнатди. Бу орқали корхона гигиена маҳсулотлари учун қадоқларни ўз ҳудудида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, импорт ва ташқи ҳамкорларга қарамликни бартараф этди. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 60 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Муҳими — бир маҳаллада яшовчи 40 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланиб, улар учун бепул транспорт қатнови йўлга қўйилди. Яна бир қувонтирадиган ҳолат шуки, маҳаллий ёш мутахассислар хорижга меҳнат миграциясига кетмасдан, ўз туманида муносиб даромад топиш имконига эга бўлди. Айнан шу ташаббус Давлат раҳбарининг бугунги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда таъкидлаган асосий мақсади — бизнесни қўллаб-қувватлаш орқали аҳолини ўз маҳалласининг ўзида иш ва даромад билан таъминлаш тамойилига яққол мисол бўла олади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin