Пойтахтга помидор-бодринг етказадиган Тошкент тумани энг қиммат помидор-бодринг сотилаётган ҳудудга айланган
Помидор ва бодринг, иккинчи ҳафтадирки, нархи юқори даражада ошаётган маҳсулотлар рўйхатида етакчилик қилмоқда.
5-12 август оралиғида помидор яна 4%га, бодринг эса 0,9%га қимматлаган.
Энг қиммат помидор (11 400 сўм) ҳам, энг қиммат бодринг (10 727 сўм) ҳам Мирободда. Қизиқ тарафи помидор ва бодринг энг қиммат туманлар учлигига Тошкент тумани ҳам кирган. Яқингача бутун Тошкентга помидор-бодринг етказиб келган Тошкент туманида помидор ва бодринг масалан, энг бойлар яшайдиган Яккасаройдан ҳам кўра қимматроққа сотилмоқда.
Дарвоқе, Сурхондарёга кўчишни истамаган, иссиқхоналарини ҳам ёпишни истамаётган тошкентлик иссиқхоначилар нима дейди? Уларни кимдир эшитаяптими? Тошкент помидори бренди тарихга айландими ё сақлаб қолса бўладими? Шу ҳақда Тошкент иссиқхоначилик ҳаракати фаолларидан бири Хуршид Аҳмедов мулоҳазали фикрлар ва жўяли таклифларни айтган экан.
- https://narxtahlil.uz/narxtahlil.uz
- https://www.youtube.com/watch?v=PmvLPJvONyoyoutube.com