24K90Telegramda ochish
Помидор ва бодринг бу қиш ҳам ананас ва кивидан қиммат бўладими? Ҳаво совуши ва иссиқхоналарда иситиш харажатлари ортиши об-ҳаво маълумотларидан ҳам кўра помидор ва бодринг нархларида яққол кўрина бошлайди. Бугун эрталаб улгуржи бозорда помидор ва бодринг максимал нархлари 24 минг ва 22 минг сўмгача кўтарилган. Бир ой ичида помидор 6 мингга, бодринг 14 мингга қимматлаган. Помидор ва бодринг ўтган йили қишга киришдагидан ҳам кўра қиммат нарх билан баланд мавсумни бошламоқда. 2024 йил 4 ноябрда улгуржи бозорда помидор нархи 17 минг сўм, бодринг 12 минг сўмни ташкил этганди.

Arxivda shunga yaqin