Макс Жонсон Ўзбекистон ҳақида
The European журналида ANORBANK кузатув кенгашининг мустақил аъзоси, молиявий таҳлилчи Макс Жонсоннинг мақоласи чоп этилди. Унда Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётга қадам қўйиши, банк тизимидаги ислоҳотлар ва мамлакатнинг ЖСТга аъзоликка тайёргарлиги ҳақида сўз боради. Муаллиф фикрига кўра, молиявий инклюзия — иқтисодий ўсишнинг асосий драйверларидан бирига айланмоқда.
Бу материал нафақат хориждаги инвесторлар учун, балки биздаги молиявий раҳбарлар учун ҳам хос сигналлар беради. Ўзбекистон рақамли банкчилик орқали халқаро бозор қоидаларига яқинлашмоқда ва бу жараёнда ички бозор қатнашчилари ҳам жавобгарликни ҳис этиши лозим.