21K116Telegramda ochish
Бодринг ва узум каррасига қимматлаган Охирги ҳафтада бозор ва дўконларда айрим мева ва сабзавотларнинг нархи сезиларли даражада тезроқ кўтарила бошлаганини кузатиш мумкин бўлмоқда. Қайд этиш лозимки, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳар куни Қўйлик бозоридан узатаётган нарх индексларида ҳам буни кўриш мумкин. Демак, 15 ноябрь куни ҳолатига 8 ноябрь билан солиштирганда улгуржи нархлар максимумлари қуйидагича ўзгарган: Саримсоқ пиёз 22 минг сўмдан 25 минг сўмгача; Мандарин 30 минг сўмдан 35 минг сўмгача; Помидор 20 минг сўмдан 25 минг сўмгача; Анор 23 минг сўмдан 35 минг сўмгача; Беҳи 15 минг сўмдан 25 минг сўмгача қимматлаган. Лекин энг сезиларли нарх кўтарилиши бодринг ва узум билан рўй берган. Бодринг юқори нархлари 9 минг сўмдан 25 минг сўмгача, узум эса 45 минг сўмдан 90 минг сўмгача ошган. Статистика агентлиги истеъмол нархлари ўзгаришини 10-20 саналар оралиғида ўтказади, табиийки, ушбу даврдан ташқаридаги аксар нарх ирғишлари, гарчи истеъмолчилар қимматлашув тўлқинларини чўнтакларида ҳис қилиб улгуришган бўлишсада, кузатувдан четда қолади. Шу сабабли кўплаб мамлакатлар ҳафталик нарх кузатишларига асосланган инфляция статистикасига ўтиб бўлган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin