20K74Telegramda ochish
Ананас, анор ва киви сезиларли даражада, қовун ва булғор қалампири каррасига қимматлаган 22 ноябрь ҳолатига 15 ноябрга нисбатан солиштирганда, Қўйлиқ улгуржи бозорида қатор мева ва сабзавотлар қимматлашуви давом этган. Демак, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўрганишларига кўра, энг юқори нархлар охирги 7 кунда: Ананас бўйича 40 минг сўмдан 55 минг сўмгача; Анор 35 минг сўмдан 50 минг сўмгача (охирги 14 кунда анор нархи 23 минг сўмдан 50 минг сўмга кўтарилди) ; Киви 15 минг сўмдан 20 минг сўмгача; Сабзи 2 минг сўмдан 2,5 минг сўмгача; Бақлажон 2 минг сўмдан 2,5 минг сўмгача; Турп 1,7 минг сўмдан 2 минг сўмгача қимматган. Қовун ва булғор қалампири нархлари каррасига ошган. 7 кунда қовун 25 минг сўмдан 50 минг сўмгача, булғор қалампири 4 минг сўмдан 20 минг сўмгача қимматлашишга улгурган. Ўтган куни импорт божларниинг ноллаштириш муддати тугаса, цитрус меваларнинг нархи яна қимматлашиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin