"Улар ўнта эди" ("Ўнта негр боласи")
“MobiUz”нинг хусусийлаштириш жараёнида 10 та мажбурий бўлмаган нарх таклифи олинган.
Энди 10та талабгорларга Мажбуриятга эга бўлган таклифларини (BO) тайёрлаш учун Консультантлар томонидан тайёрланган “Universal Mobile Systems” МЧЖнинг (Жамият) молиявий, солиқ ва юридик фаолияти бўйича комплекс таҳлилий ҳисоботлари (vendor due diligence) жойланган виртуал маълумотлар хонаси (VDR)га кириш, шунингдек, Жамиятга ташриф буюриш ва унинг фаолияти билан танишиш имконияти яратилади.
BO аризаларини тақдим этишдан аввал, Консультант томонидан иштирокчиларга Жамиятни сотиб олиш ва унинг келгусидаги фаолияти бўйича савдонинг асосий шартлари тўғрисидаги Битим (Term Sheet) имзолаш учун тақдим этилади.
Консультант томонидан Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (BO) 2025 йил 19 декабрь соат 23:59 (Тошкент вақти билан)га қадар қабул қилинади.
Шу билан бирга, мазкур муддатга қадар талабгорлар томонидан “E-auksion” электрон савдо платформасида очиладиган шахсий кабинетлари орқали Мажбуриятга эга бўлган таклифларининг камида 1 фоизини кафолатли тўлов (закалат) сифатида ўтказиш талаб этилади.