17K58Telegramda ochish
Гўшт яна қимматлашишни бошлаган 12-19 август оралиғида помидор ва бодринг нархларининг раллиси давом этган. Ҳафта давомида помидор 12,0%га, бодринг 7,8%га қимматлаган. Айни пишиқчиликда энг қиммат помидор ҳам (12 900 сўм), энг қиммат бодринг (11 818 сўм) ҳам Мирободда сотилмоқда. Қарийб 5 ҳафталик барқарорликдан кейин гўшт яна сезиларли қимматлаша бошлаган. Ҳафта давомида мол ва қўй гўшти нархи 0,5%данга, товуқ гўшти нархи 0,4%га ошган. Энг қиммат мол гўшти —Ғаллаоролда (136 452 сўм), энг қиммат қўй гўшти — Шайхонтоҳурда (149 792 сўм). Шунингдек, кузатилган ҳафтада муҳим озиқ-овқатлардан сабзи (+9,2%), пиёз (+3,5%), картошка (+3.1%) ва тухум (+1,5%) сезиларли қимматлаган. Кеча, форум сессияларида глобал бозорларда нефть ва озиқ-овқат қимматлашувининг Ўзбекистонга тўғридан-тўғри таъсири ҳали рўй бермагани, лекин регулятор вазиятни диққат билан кузатиб бораётгани таъкидланганди. Тарихан августда мавсумий равишда инфляциянинг бир сакраши қайд этилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin