16K26Telegramda ochish
Форумда қандай фикрлар янгради? "Ал-Жабр — қисмларни бирлаштиради" ғояси остида ўтаётган Silk Road Finance & Technology форумининг биринчи кунида чиқиш қилган ўзбек расмийлари эришилган натижалар билан бирга қатор режалар ва мақсадлар билан ҳам бўлишишди. Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров: "Инфляцияни мақсадли даражага тушириш, бюджет интизомини сақлаш, давлат қарзини оқилона ва барқарор даражада ушлаб туриш, шунингдек, инвесторлар ва бозор иштирокчилари учун қулай ва башоратли муҳитни таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилади... Инвестицион суверен кредит рейтингларига эришиш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзолигини якунига етказиш, иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва бозор тамойилларига асосланган ислоҳотларни давом эттириш устида иш олиб борилади". Марказий банк раиси Тимур Ишметов: " 2026−2030 йилларга мўлжалланган финтех'ни ривожлантириш миллий стратегияси тақдим этилади.. 2030 йилгача финтех'га 1 млрд доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш ва 5 минг нафар ёш мутахассисни тайёрлаш мақсад қилинган... Марказий банк рақамли валютани синовдан ўтказишга тайёрланмоқда... Валюта интервенциялари стратегияси янгиланади ва эълон қилинади... Капитал ҳаракати ҳисоби бўйича операциялар босқичма-босқич эркинлаштирилади... Банкларнинг молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига тўлиқ ўтиши якунланади... Банк секторида давлат улушини қисқартириш мақсадли давом эттирилади".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin