Эшик қоқаётган иқтисодий келажак қандай бўлади?
2030 йилга келиб BBB+ инвестицион кредит рейтингига эришиш мақсад қилинган (Ҳозир BB+).
2028 йил охиригача 29 та йирик давлат корхонасини (UzAuto Motors, UMS, Ўзметкомбинат, Навоийазот, электр станциялари ва бошқалар) хусусийлаштириш режалаштирилмоқда.
Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда давлат корхоналари ва банкларни хусусийлаштиришнинг 2026−2030 йилларга мўлжалланган стратегияси жорий йил охиригача тасдиқланади.
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда 75 фоизгача акцияларни жойлаштириш имкониятини назарда тутувчи икки томонлама листингни тайёрламоқда.
Энергетика, қурилиш, саноат, транспорт, телекоммуникация, суғурта ва хизмат кўрсатиш соҳаларини қамраб олган очиқ савдоларда сотиладиган 150 дан ортиқ акциялар пакети рўйхати тасдиқланган.
Кузатув кенгашларида мустақил директорлар улуши 50 фоизга етказилади.
Базель III стандартларини тўлиқ жорий этиш 2028 йил охиригача, МҲХСга ўтиш эса 2027 йил охиригача режалаштирилган.
Асосий ставкани «бозор учун аниқ ва ишончли сигнал»га айлантириш режалаштирилган. Регулятор асосий ставка кредитлар ва омонатлар бўйича фоиз ставкаларига, шунингдек, банклар, инвесторлар ва корхоналарнинг хатти-ҳаракатларига чинакамига таъсир кўрсатишини истайди.
Истеъмолчилар ҳимоясини таъминлайдиган buy-now-pay-later сегментини тартибга солиш меъёрлари ишлаб чиқилмоқда.
Яқин келажакда исломий молиялаштириш бўйича янги қонун қабул қилиниши кутилмоқда.