Муҳим озиқ-овқатлардан тухум, сабзи, гўшт ва шакар қимматлашишда давом этмоқда
Ҳайит арафасида (26 май) аввалги ҳафтага нисбатан асосий емакларнинг нарх-навоси ошишдан тўхтамаган.
Ҳафта давомида хусусан, тухум 0,8%га, сабзи 0,6%га, мол гўшти 0,6%га, қўй гўшти 0,4%га, шакар 0,3%га қимматлаган.
Мол гўштининг ўртача нархи 121 762 сўмгача, қўй гўштининг ўртача нархи 132 880 сўмгача кўтарилган.
Мол гўштиниям (+11,1%га), қўй гўштиниям (+6,8%) энг юқори қимматлашиши Шўрчида кузатилган.
Энг қиммат мол гўшти сотилаётган туманлар орасида энди Фориш етакчи (139 450 сўм), қўй гўштининг энг қиммати Шайхонтоҳурда (151 458 сўм) қолмоқда.
- https://narxtahlil.uz/narxtahlil.uz