16K113Telegramda ochish
Боғча майдонлар майли, бутун бошли давлат боғчалари нега сотувга қўйилган? Давлат боғчаларининг у ёни, бу ёни сотилиб, эгалланиб кетмасин, деб турган вақтимизда бутун бошли ишлаб турган давлат боғчалари кўтарасига сотувга қўйиб юборилган. Масалан, Яккасаройдаги ишлаб турган 58- боғча 56 сотих ери ва қарийб 1 200 квадрат бинолари билан сотувга чиқарилган. Қизиқ, бу тилла нархидаги жойдаги боғчага қайси инсофсиз қўл солмоқчи бўлган? Вазирлик қаерга қараб турган? Тили, овози борми бу вазирликни? Неча йилдирки, қайта ва қайта сотувга чиқарилаётган Қашқадарёдаги Эркатой-3 ва Эркатой-4 боғчалари яна рўйхатга қўшиб юборилган. Давактив майли, қараб- қарамай, "мендан кетгунча эгасидан етгунча қабилида" рўйхатни босган чиқар? Ўзбекнефтегазда инсоф йўқдир, қолганлар қаёққа қараган? Ё узун рўйхатда билинмай кетади, дейилганми? Қашқадарёдаги тўртта боғчани яширин ва ошкора қарорлар билан сотиб юбориш уринишлар шу билан учинчиси. Ҳали сотилмай туриб, боғчалардан болалар ва тарбиячилар қувила бошлаган. Мактабгача ва мактаб вазирлиги ўзининг маконини ҳимоя қила олмаса, тарқатиб юбора қолайлик.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin