
Юқори инфляция хатари иккинчи ўринга чиққан
Марказий банкнинг Ўзбекистон молия тизимида юзага келиши мумкин бўлган тизимли хатарлар бўйича навбатдаги сўровномасида Геосиёсий хатарлар (53%) биринчи ўринда қолмоқда.
Юқори инфляция хавотирлари (37%) эса иккинчи ўринга чиққан. Ярим йил аввалги сўровномада Инфляция асосий хатарлар қаторида тўртинчи ўринда саналганди.
Тизимли хатарлар рўйхатида кейинги ўринларни валюта курсининг кескин ўзгариши (35%), аҳоли қарз юкининг ортиши (29%), кредит хатарлари (27%) ва кибер ҳужумлар (24%) эгаллаган.